Қандай ишлайди

Сиз ҳужжатларингизни юборасиз, шифокор кўриб чиқиб даволаш режаси ва тахминий нархни ёзади. Рози бўлсангиз, сафар, трансфер ва таржимонни биз ташкил қиламиз. Даволаш учун тўловни бевосита шифохонага қиласиз.

1. Ариза ва ҳужжатлар

Telegram ёки форма орқали ёзинг ва тиббий ҳужжатларингизни юборинг. Ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилида бўлиши мумкин.

2. Шифокор баҳоси ва нарх

Ҳужжатларингизни таржима қилиб шифохонага юборамиз. Шифокор даволаш режаси ва тахминий нархни ёзади, биз уни сизга тушунтирамиз.

3. Сафар режаси

Шифохона таклифномаси, чипта танлаш, Истанбул аэропортидан Бурсагача трансфер ва турар жой.

4. Даволаш

Координатор ва таржимон ҳар бир кўрик ва муолажада ёнингизда бўлади.

5. Уйга қайтгач

Эпикризни таржима қилиб берамиз ва назорат текширувлари вақтини эслатиб турамиз.

Бепул маслаҳат олиш

Биринчи маслаҳат бепул · Жавоб ўзбек ёки рус тилида